date
views 1 989

Шахмат Олимпиадаси: Олтин медални қўлга киритган спортчиларимиз 600 млн сўм пул мукофоти олади

Шахмат Олимпиадаси: Олтин медални қўлга киритган спортчиларимиз 600 млн сўм пул мукофоти олади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-347-сонли қарорни имзолади.

Унга кўра, ҳар 2 йилда 1 маротаба ўтказилинадиган нуфузли мусобақа Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган шахматчимиз 600, кумуш медаль соҳиби 300 ҳамда бронза медали эгаси 150 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, уларнинг мураббийлари ҳам пул мукофотига эга бўлади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев ўзининг "Твиттер"даги саҳифаси орқали қарорнинг бир қисмига тушунтириш бериб ўтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат Олимпиадаси: Олтин медални қўлга киритган спортчиларимиз 600 млн сўм пул мукофоти олади