Бир неча кундан бери “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов трансфери борасидаги “сериал” тинмаяпти. Хусусан, бугун таниқли инсайдер Николо Скира “Болонья” ҳужумчи билан келишиб олгани ва душанба куни расман шартнома имзолаши ҳақида хабар берди.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси сардорида “Торино”, “Сассуоло” ва Англиянинг “Вулверхэмтон” жамоалари қизиқиш билдиргани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Туркиянинг “Sabah.com.tr” нашрининг хабарига кўра, “Трабзонспор” клуби ҳам футболчи учун курашга қўшилган. Манбанинг таъкидлашича, турк клуби айни пайтда “Рома” билан Шомуродовнинг трансфери борасида музокара бошлади. “Қизил-кўклар” Элдорни ижарага олиш ҳақида ўйламоқда.
Маълумот ўрнида, Шомуродов якунига етган мавсум Италия А серияси доирасидаги 28 та учрашувда майдонга тушиб, 3 гол ва 4 голли узатма муаллифига айланган. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 8 миллион еврога баҳолаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас