1 490
Шахмат олимпиадаси. Нодирбек Абдусатторов 10-турда мезбонларнинг енгилмас шахматчисини мағлубиятга учратди!
8 август куни Ҳиндистондаги шахмат олимпиадасининг навбатдаги ҳал қилувчи тури бўлиб ўтди. 10-турда Ўзбекистон шахмат жамоаси ҳиндистонлик рақибларига қарши дона суришди.
Жавоҳир Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоев дуранг ўйнаган бўлса, Жавоҳир Синдаров мағлубиятга учради.
Ўзбекистон жамоаси етакчиси Нодирбек Абдусатторов эса Гукеш Доммаражму билан қарийб беш соат давомида кураш олиб борди. Баҳснинг дастлабки қисмида вазиятини оғирлаштириб қўйган ўзбекистонлик шахматчи ирода кўрсатди ва фантастик ғалабага эришиб, ҳисоб 2:2 бўлишини таъминлади. Бу эса Ўзбекистоннинг турнирда чемпионлик учун имкониятини сақлаб қолди.
Бу дурангдан кейин Ўзбекистон очколари сонини 17 тага етказган ҳолда (+1) биринчи ўринда қолмоқда. Бу турда Озарбойжон устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган Арманистонда ҳам шунча очко бор.
Сўнгги турда Ўзбекистон ғалаба қозонса, чемпионликни нишонлайди - очколар тенг келиб қолган тақдирда қўшимча кўрсаткичлар ҳисобга олинади ва бу борада устунлик Ўзбекистон томонида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас