
"Рома" ярим ҳимоячи Николо Заньолони сотиш ҳақида ўйламаяпти. Бу ҳақда “90min” нашри хабар берилди. Италия клуби футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи бўлган Лондоннинг "Тоттенхэм" клубининг таклифини рад этди.
Заньолога инглиз клубидан ташқари Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам қизиқиш билдирган, бироқ музокаралар муваффақиятсиз якунланган эди.
Италия чемпионатининг сўнгги мавсумида ярим ҳимоячи 28 та ўйинида қатнашиб, иккита гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган. Николо ва “бўрилар” ўртасидаги шартнома 2024 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар