
Бугун ўзбек шахматида тарихий кун! Вакилларимиз Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпионига айланди.
Маълум бўлишича, вакилларимиз 10-дан 11 августга ўтар кечаси тунгги соат 2:45 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. Уларни кутиб олиш билан боғлиқ тадбирлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, қаҳрамонларимиз Ўзбекистон тарихида илк бор шахмат Олимпиадаси чемпионлигини қўлга киритди. Бунгача энг яхши натижамиз 1992 йилги Олимпиада кумуш медали эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар