Бугун ўзбек шахмати тарихида янги саҳифа очилди. Боиси Ҳиндистонда ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Эътиборлиси, шу кунга қадар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Осиё қитъасида фақатгина Хитой ғалаба қозонган холос. Чин юрти вакиллари ушбу номга нақд 6 марта (1998, 2000, 2002, 2004, 2016, 2018) сазовор бўлган. Ўзбекистон эса бу борада қитьанинг иккинчи мамлакатига айланди.
Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида фақатгина Россия (18 марта), Арманистон (3) ва Украина (2) шахмат олимпиадасида ғалаба қозонган. Энди улар орасида Ўзбекистон ҳам бор!
Айтиш керакки, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ушбу мусобақадан олдин шахмат олимпиадасида медаль жамғариш рейтингида 17-ўринни эгаллаб турган эди. Аммо Ҳиндистондаги чемпионликдан сўнг нақд 6 поғона юқорилаб, 11-ўриндан жой олди.
Эътиборлиси, сайёрамизда 200 дан ортиқ мамлакат ичида фақатгина 10 та давлат вакиллари шахмат олимпиадасида зафар қучган холос. Бугун ушбу рўйхат яна биттага ортди ва Ўзбекистон ўз номини шахмат тарихига ёздириб қўйди! “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас