Туркия чемпиони Шомуродов учун таклиф юборди

Туркия Суперлигасининг амалдаги чемпиони Трабзоннинг "Трабзонспор" жамоаси "Рома"да тўп тепадиган ҳужумчимиз Элдор Шомуродовни қўлга киритишга уриниб кўради. Бу ҳақда Туркиянинг "61 saat" нашри хабар берди.
Манбага кўра, туркияликлар легионеримизни ижарага олишни истамоқда. Бунинг учун улар "Рома"га 1 миллион евро таклиф қилган.
Ҳозирча римликларнинг жавоби маълум эмас. Аммо катта эҳтимол билан Элдор бу ёзда Италия пойтахтини тарк этади. Клуб уни сотиб олиш шарти билан ижарага бериб юборишни мақсад қилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Манбага кўра, туркияликлар легионеримизни ижарага олишни истамоқда. Бунинг учун улар "Рома"га 1 миллион евро таклиф қилган.
Ҳозирча римликларнинг жавоби маълум эмас. Аммо катта эҳтимол билан Элдор бу ёзда Италия пойтахтини тарк этади. Клуб уни сотиб олиш шарти билан ижарага бериб юборишни мақсад қилган.

Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…