1 181
Миржалол Қосимов: "Аввалги учрашувларда айнан яратилган вазиятларни голга айлантира олмаганимиз жамоамизга панд берганди"
Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган АГМК – "Локомотив" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Қизиқарли ва мухлисларбоп ўйин бўлди. Ниҳоят бугун яратилган вазиятларни голга айлантириб, муҳим ғалабага эришдик. Ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Стадионга келган мухлисларга ҳам ташаккур, улар жамоамизни бутун учрашув давомида қизғин қўллаб-қувватлашди. Биз уларни хурсанд этиш учун ўйнаймиз.
Ўйлайманки, бугун улар яхши кайфиятда уйга қайтишди. Аввалги учрашувларда айнан яратилган вазиятларни голга айлантира олмаганимиз жамоамизга панд берганди. Футболда кичик ёки майда деталлар йўқ. Биз буёғига ҳам шундай темпда давом этиб, керакли очколарни жамғаришимиз керак. Эндиликда «Насаф»га қарши ўйинга жиддий тайёрланамиз», -дейди Миржалол Қосимов.
АГМК клуби матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас