Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қизилқум" (1:2) учрашуви сўнг мезбонлар устози Виктор Карпенко фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?
- Ўйин қизиқ кечди. Иккала жамоа дарвозаси олдида ҳам ҳужумлар кўп бўлди. Мухлисларимизга охирги дақиқагача бизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат деб қоламан. Йигитлар ҳам охиригача ҳаракат қилишди. Бугун ижрочиларнинг маҳорати борасида "Қизилқум" устун бўлди.
- Нега биринчи бўлимда "Бунёдкор" ёмон таассурот қолдирди? Фақатгина биринчи голни ўтказганингиздан сўнггина ўйнашни бошладингиз...
- "Қизилқум" кучли ўйинчиларга эга бўлган тажрибали жамоа. Биз ўйинни бошқараётгандек эдик. Аммо йўл қўйилган хато голга олиб келди. Дарвозамиз олдида вазиятлар унчалик ҳам кўп бўлмаганди, биз тўпни назорат қилаётгандик. Юқорида айтганимдек, биз ҳар сафар ўзимизга ўзимиз гол олиб келяпмиз. Биз бу хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча эса бунинг имкони бўлмаяпти. Бугун ҳам иккала голда тўпни ўзимиз олдирдик. Икки тўп фарқини эса йўққа чиқариш қийин бўлди. Аммо йигитларим охиргача ҳаракат қилишди ва битта гол уришди. Иккинчи голни киритишнинг эса имкони бўлмади.
- Побулич ва Могилевецнинг ўйинидан қониқдингизми?
- Ҳозирча улар жисмоний томондан тўлиқ тайёр эмаслар. Сабаби, икки футболчи ҳам ярим йил давомида катта футбол ўйнамаганлар. Машқ қилиш бошқа, ўйинларда майдонга тушиш бошқа. Икки марта майдонга тушиб ўйин темпига мослашиш бироз қийин бўлади. Уларга вақт керак. Машғулотларга келсак, йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Албатта, легионерлардан кўпроқ нарса кутамиз. Аммо улардан олдинги даражаларини талаб қила олмаймиз. Ярим йил ўйнамасангиз, бу ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас