Италиянинг «Рома» футбол клуби 7 август куни «Шахтёр»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув танаффуси вақтида «Рома» 2022/23 йилги мавсум олдидан ўзига хос тақдимот маросимини ўтказди. Унда барча футболчилар номма-ном майдонга чақирилди. Римликларнинг ўзбекистонлик футболчиси Элдор Шомуродов «Олимпико» майдонига Шоҳруҳнинг «Ўзбегим» қўшиғи садолари остида майдонга тушиб келди.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) August 11, 2022
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ушбу ёзги трансфер ойнасида «Рома» сафини тарк этиш арафасида турибди. Аввалроқ футболчини «Болонья» ўз сафига қўшиб олишга яқин экани хабар қилинганди.
Шомуродов 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнасида 18 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтганди. У «бўрилар»сафида жами 40 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва олтита голли узатма амалга оширди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас