«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш жамоанинг асосий мақсади эмаслигини айтиб ўтди.
- "Одамлар буни баҳона деб ўйлашлари мумкин, аммо мен бу ерга Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун келганим йўқ. Раҳбарият мендан буни талаб қилгани йўқ. Албатта, улар буни хоҳлайди, шу ўринда мен ҳам жуда хоҳлайман. Аммо «Бавария»да ҳам, икки марта ЕЧЛда зафар қучган «Барселона»да ҳам худди шундай бўлган.
Ҳар йили барча 4 та совринни ҳам қўлга киритишни истайман. Агар яна 30—40 йил фаолият олиб борсам, ҳар мавсумда Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишни истардим. Бироқ «Барселона»даги ўша икки мавсум ва «Бавария»да ғалаба қозона олмаган уч мавсум ёмон ўтганини сезмадим.
Мен коинотнинг хўжайини эмасман. Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга ҳаракат қиляпмиз. Ўтган мавсумда ҳам яқин келган эдик, яна уриниб кўрамиз. Лекин шу билан бирга рақиблар қанчалик кучли ва рақобат ҳам жуда катта эканлигини биламан", - дейди «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола.
2021/22 йилги мавсум «шаҳарликлар» нуфузли мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борди. Ярим финалда «Реал» билан тўқнаш келган «Манчестер Сити» дастлабки ўйинда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган. Жавоб ўйинида эса «Реал» 3:1 ҳисобида ғолиб бўлиб, финал йўлланмасини қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»