Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Динамо" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида
- Охирги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлубиятга учраш аламли. Жамоа билан танишиб, камчиликларимизни кўриб олдик. Афсуски, мавжуд муаммолар бизга панд беришда давом этяпти. Йўқ жойдан гол уриб кетишди. Агар дуранг бўлганида, адолатли бўларди. Бироқ бир нарса, яъни биз юқтазган жамоа чемпионатда 2-ўринда бораётгани хурсанд қилади. Биз етарлича қаршилик кўрсатганимиз ҳам мени шод этди. Биз ҳеч бир жабҳада "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмадик.
- Жамоа бошқарувидаги биринчи ўйинингиздан қониқдингизми?
- Мағлубиятдан қандай қилиб қониқишим мумкин? Қайтараман, рақиб чемпионат етакчиларидан бири эди. Фақат шу жиҳатгина тинчлантирди. Афсуски, регламент бўйича ўринбосарлар жамоамиз эртага ўйнайди. Олдингидек бўлганида, ўйин олдидан танишиб олардим. Эртага ўринбосарлар таркиби ўйинини кўрамиз. Камчиликларимизни билиб олдик, энди уни бартараф қилиш устида ишлаймиз.
- Вадим Карленович, сиз "Сўғдиёна" футболчиларини яхши биласиз. Айниқса, Жасур Ҳасановни. Ёрдамчингиз Ислом Шариповга бориб кўп нарсаларни уқтирди, бироқ жамоангиз унга қарши ҳеч нима қила олмади...
- Биласизми, футболимиз даражасидан ҳайратдаман. Шунча йилдан буён ўйнаб келаётган Жасур Ҳасанов ёшларни бемалол алдаб ўтиб кетмоқда. Бу сиз каби мени ҳам ажаблантиради. Буни футболчимизга тушунтиришга ҳаракат қилдик, ёрдамчим ҳам алоҳида бориб ҳаммасини уқтириб келди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас