Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.
"Вадим Абрамов "Динамо"га келгач руҳий кўтарилиш пайдо бўлгандек туюлди. Бу менимча янги бош мураббий туфайли бўлди. Рақиб футболчилари ишончли ўйнашди ва ҳатто тезкор гол уришди. Бизга икки карра қийин бўлди, шу боис ўйлашимча "Динамо" яхши ўйнади. Биз ҳам яхши ҳаракат қилдик ва учрашув сўнггида ғалабани илиб кетдик. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. "Динамо"га кейинги ўйинларда омад тилайман", - деди Бақоев.
- Норхонов, Ҳасанов ва Саломов баҳсни захирада бошлашди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Норхонов яқиндагина жароҳатидан қутулди. Саломов ва Ҳасанов эса ротация туфайли захирада қолишди. Барчага бирдек юклама беришни мақсад қилганмиз. Кейинги ўйинимиз ОФК кубоги доирасида бўлади, шу боис уларга бироз дам бердик. Бу футболчилар иккинчи таймда захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтириб беришди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас