19:00 / 12.08.2022
1 899

Lift Promotions ташкил этаётган бокс оқшоми олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Lift Promotions ташкил этаётган бокс оқшоми олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Хабар бериб ўтганимиздек, 13 август куни пойтахтимиздаги муҳташам "Humo Arena"да Lift Promotions компанияси томонидан ташкил этиладиган илк профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда юртимизнинг бир қанча чарм қўлқоп усталари ва хориждан келган боксчилар жанглар ўтказади.

Ҳаваскор боксда Осиё ва жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов ушбу кечада қирғизистонлик Ислам Торобаевга қарши жанг қилади. Мирзаҳалилов ўзининг дебютини 2021 йил 3 апрель куни ўтказган бўлиб, кейинчалик Мир Бокса компанияси унга шартнома таклиф қилиши кутилган эди. Бу борада боксчи изоҳ берар экан, у шартномани маълум сабабларга кўра рад этганини айтди. Ҳаваскор боксга қайтиши борасида эса агар имкон берилса албатта бу йўналишда ҳам яна ўзини синашга қарши эмаслигини маълум қилди.

Шунингдек, кечада Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳам яна рингга қайтади. Унга Никарагуа вакили Херсон Лариос рақиблик қилади. Зоиров конференцияда саволларга жавоб берар экан, бўлажак бокс оқшомида ажойиб жанглар кўрсатишга ҳаракат қилишини, ҳаваскорга қайтиш борасидаги саволга эса, агар имкон берилса икки карра Олимпиада чемпиони бўлишга уриниб кўришини айтди.

Кечанинг иккинчи асосий баҳсида таниқли бразилиялик Олимпиада чемпиони Эберт Соуза ўзининг проф дебютини нишонлайди. У Олимпиада -75 кг финалида украиналик Ҳичниакни нокаутга учратгани эслаб ўтилди. Соуза эса агар улар профда ҳам тўқнаш келиб қолишса, бу шунчаки тасодиф эмаслигини ва уни яна бир бор мағлуб этишга ҳаракат қилишини таъкидлади. Қолаверса, ватани Бразилияда бокс у қадар оммалашмагани, аммо бу спорт турига ҳам қизиқиш ошиб бораётгани ҳамда улар ҳам яхши натижаларни қайд эта олувчи ёш авлод етишиб чиқаётганини қўшимча қилди.

Бокс оқшоми марказий баҳсида яна бир Олимпиада чемпиони, фаолиятида танаффус юзага келган Фазлиддин Ғоибназаров яна катта рингга қайтиб, венесуэлалик Хадиер Пара билан куч синашади.

"Орада икки йиллик танаффусга сабаб виза масалалари, ёш фактори ва оила соғинчи туфайли жангларимиз чўзилиб кетди. Бизга Тop Rank промоутерлик компанияси жанглар ташкил қилиб берар эди. Асосан виза билан бўлган муаммолар сабаб шундай танаффус юзага келди. Мана юртимизда Lift Promotions компанияси ташкил топди. Компания билан ҳозирча битта жангга шартнома қилганман. Ўйлайманки, энди яна актив бўламиз."-дейди Ғоибназаров ўзига берилган саволларга жавоб берар экан.

Бундан ташқари, мазкур жанг оқшомида Лазизбек Мулложонов, Мужибилло Турсунов, кубалик Хадиер Ҳеррера каби таниқли боксчилар ҳам жанг олиб бориши белгиланган.

Ушбу турнирда асосий карддан аввал, ўзига хос Гран-При турнири ташкил қилиниб, унда 63,5 кг вазн тоифасида 8 нафар боксчи қуръа ташлаш маросими орқали рақибларини аниқлаштириб олди.

Қуръа ўзига хос тарзда бўлиб ўтди ва қуръа ажойиб жуфтликларни тақдим этди.

Унга кўра, Аббосхон Юлдашев истеъдодли Шоҳрухбек Кенжаевга қарши жанг қилади. Мужибулло Турсунов - Рахматилло Шарипов, Дастанбек Иманказиев (Қирғизистон)- Нурим Дилшад (Қозоғистон), Тимур Абдураҳмонов- Фаррух Арслонов қарама-қаршилигини кўришимиз мумкин.

Тўлиқ кард эса қуйидагича кўриниш олди:

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Lift Promotions ташкил этаётган бокс оқшоми олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди