
«Бавария» футболчиси Садио Мане ҳамкорликда ишлагани учун «Ливерпуль» ходимларига миннатдорчилик билдирди.
Футболчи мерсисайдликларнинг фаррошидан тортиб қўриқчисигача, жами 150 ходимга совға юборди, дея ёзади журналист Кристиан Фалк.
Ҳар бир ходим Садионинг сурати туширилган шоколад ва қўлда ёзилган хат олган.
Мане 2016 йилдан 2022 йилга қадар «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилган. Мерсисайдликлар сафида 6 та соврин қўлга киритган, жумладан, АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ҳам зафар қучган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар