Ҳужум салоҳиятини Элдор Шомуродов ёрдамида кучайтиришга қарор қилган “Болонья” вакиллари “Рома” билан музокаранинг навбатдаги босқичини ўтказиши ҳақида хабар тарқатилган эди. Италия матбуоти ушбу учрашув натижаси ҳақида маълумотлар чоп эта бошлади.
Нуфузли манбалардан бири https://www.calciomercato.com сайти тарқатган маълумотга кўра, томонлар Шомуродов трансфери учун бериладиган бадал суммасини келиша олмаяпти.
Сайтнинг таъкидлашича, “Рома” мутасаддилари ўзбек футболчиси учун “Болонья” вакилларидан талаб қилинаётган 15 миллион еврони камайтиришни истамаган. Аввалроқ, пойтахт клуби Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган ўйинчи учун 13-14 миллион евро олишни мўлжаллаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди, лекин бу тахминлар ўзини оқлагани йўқ.
Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world порталида ўзбекистонлик 27 ёшли ҳужумчининг трансфер суммаси 8 миллион евро экани кўрсатилган. Лекин римликлар музокараларда бу кўрсаткичга эътибор қаратаётгани йўқ.
“Болонья” вакиллари римликлардан ўзбек легионерини бир мавсум ижарага олиб, келаси ёз уни 10 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқини сўраяпти. Болоньяликлар “Рома” мутасаддилари агар футболчини сотиб олиш ҳуқуқини тақдим этмаса, ижара шартномасини ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ҳам расмийлаштиришга рози бўлиши айтилмоқда. Буни уларнинг Шомуродовга катта ишонч билдираётгани билан изоҳлаш мумкин.
Қизиқ томони шундаки, “Рома” Италия терма жамоаси ҳужумчиси Андреа Белотти билан келишиб қўйган. Бироқ, “Торино”ни тарк этганидан бери эркин агент мақомида юрган 28 ёшли тўпурарнинг трансферини расмийлаштириш учун пойтахтликлар таркибдаги форвардлардан биридан қутилиши талаб этилади.
Белоттининг ўзи римликларга шу ҳафта охиригача муҳлат берди ва агар унинг трансфери расмийлаштирилмаса, оғзаки келишувни бузиб, “Галатасарой” ёки “Ницца” каби жамоалар чорловини қабул қилишини билдирди.
Шунга қарамай, римликлар шошилаётгани йўқ. “Рома” бир йил муқаддам 18 миллион еврога “Женоа”дан трансфер қилинган Шомуродовни имкон қадар қимматроққа сотиб, молиявий зарарни минимал даражага олиб келмоқчи.
Бундан ташқари, клуб спорт директори Тьягу Пинто ижарадан қайтган Жастин Клюйверт, Жозе Моуриньо қўл остида дебютини нишонлаган Феликс Афена-Гьян трансфери бўйича ҳам ишни давом эттирмоқда.
Хусусан, ўтган мавсум “Ницца” сафида ўзини кўрсатган Клюйвертни бу гал “Фулхэм” ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Тьягу Пинто истеъдодли ҳужумкор футболчини англияликларга 12 миллион еврога сотиб бориш йўлини қидиряпти.
Шунингдек, аввалроқ Элдор Шомуродовга қизиқиш билдиргани айтилган “Сассуоло”нинг танлови ўзгариб, улар 19 ёшли Феликс Афена-Гьянни ижарага олишни мўлжалламоқда.
Бундан ташқари, “Ювентус” ва “Тоттенхэм” ҳали Николо Дзаньолодан умидини узгани йўқ. Айниқса, лондонликлар бош мураббийи Антонио Конте клуб раҳбариятини Дзаньоло учун сўраётган 50 миллион еврони тўлашга кўндиришга яқин турибди.
Тьягу Пинто мана шу трансферлар бири яқин кунларда амалга ошиши ишонмоқда. Агар вазият у кутганидек якунласа, португалиялик мутахассис жамоага Андреа Белоттини олиб келиб, Моуриньонинг ёзги трансферлар учун сўнгги тилагини бажарган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов “Рома”га ўтганидан бери жами 40 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига олтита голли узатма берди.
Ҳозирча, Элдор Шомуродовнинг келажаги мавҳум бўлиб турибди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»