Чемпионлик учун курашга қўшилган "Насаф" ўз уйида Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКни қабул қилди. Баҳс кутилган градусдан анча баланд ҳароратда ўтди, аммо мухлислар уни ҳакамнинг қарори билан ёдида сақлаб қолади чоғи.
Сезиб турганингиздек ҳаммаси ҳакамнинг белгилаган, кейин бекор қилган пеналтисига бориб тақалади. Қанчалар уринмасин, ВАРдагилар бош ҳакам Азиз Асимовга керакли кадрни олиб бера олгани йўқ. Бу реферининг сўнгги қарор чиқаришида катта рол ўйнади. Аввалига 11 метрлик нуқтани кўрсатган (ён ҳакам ҳам байроқчасини кўтарди) Асимов, кейин вазиятни қайта кўриш учун ортга қайтди. ВАРда ўтирганлар билан қизғин баҳс-мунозарага борди ва якунда Ҳусайн Норчаевнинг қўлидан тўпни олиб қарорини ўзгартирди.
Келинг, вазиятни кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Тўп қанотдан узатиб берилгач, Анзур Исмоиловни қўлига бориб тегмоқда. Бир қарашда бу кўринмаслиги мумкин, аммо тўп қўлга теккани факт.
Исмоилов тўпни эмас, тўп Анзурни топди. Қўл ҳаракати 100 фоиз табиий эди, бироқ унинг керагидан ортиқ баландга кўтарилгани ҳам ҳақиқат. Агар Исмоилов қўлини туширган ҳолда турганида тўп бориб текканида, 100 фоиз пеналти йўқ эди дейишга асос бўлар эди. Бу вазиятдаги қўлининг баландлиги пеналтини 70/30 ҳолатига келтирди.
Катта эҳтимол билан хорижлик ҳакам Қаршидаги баҳсда ишлаганида 11 метрлик нуқтани кўрсатган бўлар эди. Ҳар ҳолда, қўлнинг керагидан ортиқ тепага кўтарилгани бунга асос бўлади. Асимов, икки томонни қисман қаноатлантирадиган натижа таблода ёниб тургани боис, "риск" қилгани йўқ. Ўйин натижасига таъсир кўрсатмасликни афзал кўрди. Дуранг, икки томон ҳам енгилмади. Бу мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш учун идеал ечим.
Муаммонинг юзасида ҳакамнинг қарори кўринганига қарамай, унинг илдизи жуда хира кадрларга суянадиган ВАРга бориб тақалмоқда. Ваҳоланки, ён чизиқ ҳаками пеналти бор эканлигини айтди. Негадир Асимов майдондаги эмас, унинг ташқарисида ўтирган ҳамкасбларига ишонди. Тўғриси, ушбу ҳолатни такрорий лавҳаларини кўрган инсонлар, ўйинни жонли томоша қилаётган ён чизиқ ҳаками кўрмаган ниманидир илғаганига ишониш жуда қийин.
Ҳозирги ҳолатда бош ҳакамни иккилантириб қўйган асосий омил - ВАР бўлиб чиқмоқда. Бир қарашда бу системанинг юртимиз футболига кириб келгани яхши, аммо ундан 100 фоиз фойдаланиш учун трансляцияларимизнинг даражаси етмаётгани ачиқ ҳақиқат. Балки, Асимовда ўша эпизодни томоша қилич учун қулайроқ ракурсдан олинган кадрлар бўлганида, ҳозир бу мақола ёзилмаган бўлар эди. Турнир жадвалидаги вазият бошқача бўлган, "Навбаҳор" ўзи иштирок этмаган ўйинда ёдга олинмас эди.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»