Ўзбекистон терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг келажаги ҳамон ноаниқлигича қолмоқда. Футболчи Жозе Моуриньонинг режаларига киритилмаган. Шу боис, римликлар уни сотишга қарор қилган.
Айни пайтда ҳужумчига “Болонья” асосий даъвогар бўлиб турибди. Бироқ трансфер бўйича музокаралар сўнгги бир ҳафтадан бери тўхтаб қолди.
“La Gazzetta dello Sport” нашри хабарига кўра, "Болонья" бош мураббийи Синиша Михайлович клуб раҳбариятидан Шомуродовни сотиб олишни талаб қилмоқда. Чунки мутахассис ўзбекистонлик форвардни Марко Арнаутович билан бирга ҳужум чизиғида синаб кўрмоқчи.
Хабар қилинишича, "Болонья" ўзининг дастлабки таклифини 10 миллион еврогача оширишга тайёр, бироқ "Рома" Элдор учун камида 14 миллион евро талаб қилмоқда. Аввалроқ клуб Шомуродов учун 8-9 миллион евро атрофида тўлашга тайёр эканлиги айтилган эди.
Пойтахт клуби ҳужумчининг кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижара беришга ҳам тайёр. Бироқ "Болонья" бу шартни қабул қилишни истамаяпти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»