АПЛ 2-туридан ўрин олган "Челси" - "Тоттенхэм" учрашувидан сўнг юз берган ҳолат учун икки жамоа мураббийлари жазоланишди. Ўшанда Томас Тухель ва Антонио Конте учрашув вақтида Пьер-Эмиль Хейбьергнинг голидан кейин бир-бири билан тортишиб қолишганди. Ўйин якунланганидан кейин эса қўл сиқиш учун борган мураббийларнинг жанжали авж олиб кетганди. Ҳакам эса иккала мураббийни четлатганди.
Англия футбол ассоциациясининг қарорига кўра, Томас Тухель ушбу вазиятда нисбатан ноҳақ деб топилган. Ташкилот ушбу ҳолат бўйича Томас Тухелга 35 минг фунт жарима қўллади. Бундан ташқари, Тухель бир ўйинга четлатилди.
Бироқ, Антонио Конте эса фақатгина 15 минг фунт жаримага тортилди. Аммо Тухелнинг четлатилиши борасидаги қарор вақтинчалик тўхтатиб турилади. Бунга сабаб, тегишли ташкилот ўз қарорини ёзма равишда асослаб бериши керак. Бу эса бироз вақт талаб этади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»