РПЛ 6-турида “Пари НН” сафарда “Урал”ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Ўйиндаги ягона голни эса Ибраҳимҳалил Йўлдошев урди. Бу унинг мавсумдаги 6-баҳсдаги 2-голи бўлди. Мазкур учрашувдан кейин меҳмонлар устози Михаил Галактионов ўз фикрлари билан бўлишди.
“Албатта, ғалаба энг аввало психологик нуқтаи назардан муҳим. Олдинги ўйинларда сифатли жиҳатларга эга бўлдик, аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Бугун эса устунлик гоҳида бизда, гоҳида “Урал”да эди. Вазиятларнинг бирида Никита Гойло (дарвозабон) бизни қутқариб қолди.
Четлатишдан кейин ўйин бизнинг назоратимизга ўтди. Қолаверса, режадаги алмаштиришлар ўйинимизни кучайтирди. Жумладан, Йўлдошев ҳужумкорликни кучайтириб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Оқибатда ижобий натижага эришдик, бу энг муҳими. Шахсан мен учун Екатеринбург – омадли шаҳар. Бу ерда ёшлар терма жамоаси билан Европа чемпионатига чиққандик ва бугун ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди”, дейди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»