
Туркия чемпионати 3-туридан ўрин олган "Бешиктош" - "Фатих Карагюмрюк" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айни вақтда Пирло бошчилигидаги жамоа Туркия чемпионати 3 туридан сўнг бирорта ҳам очко тўплай олмай, турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда. 7 очкоси бор "Бешиктош" 2-поғонани банд этган.
Қайд этиш лозим, легионеримиз Отабек Шукуров мазкур беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
"Бешикташ" — "Фатих Карагумрук" 4:1
Голлар: Вегхорст (17), Н'Куду (34), Мулека (50), Розье (90) — Диане (53)
"Бешиктош": Эрсин, Розье, Неджип, Саисс, Масуаку, Беркай, Салих, Гедсон, Н'Куду, Мулека, Вегхорст.
"Фатих Карагумрук": Вивиано, Левент Меркан, Бираски, Дрешевич, Бурак, Джанер, Шукуров, Оздоев, Ахмед Муса, Борини, Диагне. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар