
Конор Макгрегор қачон октагонга қайтиши борасида унинг менежери Тим Симпсон маълумот берди.
"Конор кейинги йили катта қайтиш йўлида ҳаракат қиляпти. Ҳозир ҳаммаси идеал тарзда кетмоқда. Унинг оёғи аста-секин тузалмоқда. Шубҳасиз, Конор фаолиятини тугатгани йўқ. У ҳар куни икки марта машғулотлар ўтказяпти.
У бутун жамоаси билан бирга ва доим олдида мураббийлар - фитнес, соғлик, физиотерапия, бокс билан шуғулланадиган йигитлар бор. У жуда жиддий машқларни бажаряпти, қаттиқ ишламоқда. Конор ажойиб "форма"да. Фақат унинг оёғи нормал ҳолатга қайтиши учун баъзи ишларни қилиш керак". «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар