Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Денис Коростиченко ўз лавозимини тарк этди.
"2021 йилнинг 15 декабридан бери «Локомотив» асосий жамоасини бош мураббий сифатида бошқариб келган Денис Коростиченко клуб раҳбарияти қарорига биноан истеъфога чиқарилди. Шунингдек, мураббийлар штабида ишлаб келган Андрей Микляев ҳам клуб томонидан ишдан бўшатилди.
Денис Коростиченконинг истеъфога чиқишига «Локомотив»нинг Суперлигада кўрсатаётган натижалари сабаб бўлди. Айни пайт «темирйўлчилар» Суперлига 16-тур якунларига кўра, 17 очко билан турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб туришибди. «Локо» ҳисобида 5 ғалаба, 2 дуранг ва 9та мағлубият бўлиб, тўплар нисбати 13-21 кўриниш олган.
Денис Коростиченко бундан буён «Локомотив» болалар футбол мактаби тизимида фаолият олиб боради", — дейилади "темирйўлчилар" хабарида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди