"Локомотив"нинг янги бош мураббийи аниқ бўлди

"Локомотив"нинг янги бош мураббийи аниқ бўлди
Бироз олдин, Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббий Денис Коростиченконинг истеъфосини эълон қилган эди.

Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Сервер Жепаровтемирйўлчилар” бош мураббийи этиб тайинланди.

У бунгача "Локо"да спорт директори лавозимида ишлаб келаётганди. Клубда шунингдек, Мирко Йеличич варианти ҳам бўлган, бироқ раҳбарият Жепаровни маъқул кўрган.

29 август куни бўлиб ўтадиган "Насаф"га қарши ўйинга жамоани айнан Сервер Жепаров тайёрлайди.
"Локомотив"нинг янги бош мураббийи аниқ бўлди
Маълумот учун, "Локомотив" 16-турдан кейин 17 очко билан 10-ўринда бормоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар