date

Шомуродов трансфери бўйича муҳим янгилик!

Шомуродов трансфери бўйича муҳим янгилик!
"Салернитана" клуби янги ҳужумчи билан шартнома имзолаш ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар берди.

Италия клуби "Челси" ҳужумчиси Миши Батшуайини трансферига қизиқмоқда. Ўтган мавсумни "Бешиктош" жамоаси сафида ўтказган бельгиялик форвард 42 та беллашувда майдонга тушиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлган.

Шунингдек, салерноликлар ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов билан шартнома имзолаш ҳақида ҳам ўйламоқда. Катта эҳтимол билан шу икки голедордан бири фаолиятини "Салернитана" сафида давом эттиради.

Айни вақтда ҳамюртимиз "Трабзонспор" ҳамда "Болонья" каби клублар нишонида бўлиб турибди. Бироқ унга даъвогарлик қилаётган жамоалар "Рома" билан Элдорнинг трансфер суммасини келиша олмаяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов трансфери бўйича муҳим янгилик!