Римнинг "Рома" клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг сўнгги пайтларда жамоасини ўзгартириши борасида жуда кўп хабарлар чиқди.
Хусусан, Италиянинг "Болонья" жамоаси легионеримиз билан шартнома имзолаш борасида узоқ вақтдан бери музокара олиб бораётганди. "Бўрилар" спорт директори бир неча бор "Болонья" раҳбарияти билан учрашган. Айрим хабарларга кўра, легионеримиз трансферига шахсан Синиша Михайловичнинг ўзи қизиқиш билдирган.
Шундай бўлса-да, Рим клуби уни 14 миллион евродан камига сотмаслигини маълум қилган. Болоньяликлар эса 10 миллион евродан кўп тўлай олмасди. Рим клуби миқдорни 13-12 миллион еврогача камайтиришга рози ҳам бўлган. Бироқ "Болонья" ўз позициясини ўзгартирмади (10 миллион евролик таклиф).
Охир-оқибат, Италия клуби "Бавария" футболчиси Жошуа Зиркзее билан шартнома имзолади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди