23:24 / 26.08.2022
1 289

Шахмат. Жавоҳир Синдаров халқаро турнирда иккинчи ўринни эгаллади

Шахмат. Жавоҳир Синдаров халқаро турнирда иккинчи ўринни эгаллади
БААнинг Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича “28th Abu-Dabi International Chess Festival” халқаро турнири ўз якунига етди. Мусобақада 31 мамлакатдан келган 148 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Улар орасида ФИДЕ таснифида юқори ўринларни эгаллаб турган хитойлик Ванг Хао (2735 рейтинг очкосига эга), россиялик Евгений Томашевский (2702), Ҳиндистон вакили Аржун Эригаиси (2689) каби анча номдор гроссмейстерлар ҳам бор эди.

Халқаро турнирда қатнашган истеъдодли шахматчимиз Жавоҳир Синдаров 9 имкониятдан 7 очко жамғарди ва якунда 2-ўринни эгаллади. 1-поғонани эса 7,5 очко жамғарган ҳиндистонлик Аржун Эригаиси банд этди. Кучли учликка Нидерландия вакили Жорден Ван Форест якун ясаб берди.

Шунингдек, Абу-Даби турнирида яна бир нечта шахматчимиз ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Унга кўра, Нодирбек Ёқуббоев 6,5 очко билан 5-ўриндан жой олган бўлса, 6 очко жамғарган Шамсиддин Воҳидов 20-поғонани банд этди. 5,5 очко тўплаган Нилуфар Ёқуббоева 40-поғонани эгаллади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат. Жавоҳир Синдаров халқаро турнирда иккинчи ўринни эгаллади