09:14 / 28.08.2022
1 030

Клопп: "Гол урсак ҳам урмасак ҳам рақибнинг ҳурматини туширган бўлардик"

Клопп: "Гол урсак ҳам урмасак ҳам рақибнинг ҳурматини туширган бўлардик"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Борнмут"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
"Барчаси яхши бўлди. Биз шунчаки ҳали ҳам яхши ҳолатда эканлигимизни кўрсатишимиз керак эди. Яъни, шу рухда давом этишимиз керак эди. Гол урсак ҳам урмасак ҳам рақибнинг ҳурматини туширган ҳисобланамиз.

Гап рақибга босим беришда эмас, шунчаки ёшларни майдонга тушириб, уларни синаб олишда. Улар бунга лойиқ. Эллиот менга керакли футболчи, чиройли гол урди. Барчаси идеал ўтди.

Босимни ўйламасдан, футбол ўйнаш керак. Чоршанба куни барчаси бошқача бўлади. Бугун биз футбол об-ҳавосидан баҳра олдик. Бундай ҳолат "Ливерпуль"да кўп бўлган, шу сабабли уни қадрлашимиз керак.

Умуман олганда бу ҳақдаги саволга жавоб бериш шарт эмас. Бугун ҳақиқатдан ҳам биз учун яхши кун. Бундан завқ олишимиз керак
", - деди Клопп.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клопп: "Гол урсак ҳам урмасак ҳам рақибнинг ҳурматини туширган бўлардик"