date

Суарес бир мавсум давомида «Барселона»да урилган голлар сони бўйича Роналдони ортда қолдирди

Суарес бир мавсум давомида «Барселона»да урилган голлар сони бўйича Роналдони ортда қолдирди

«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес «Депортиво»га қарши (8:0) Испания чемпионати 34-турида тўртта гол киритиб, мавсум давомида киритилган голлар сонини 49 тага етказиб олди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.

Шу тариқа уругвайлик футболчи «Барселона»нинг бразилиялик собиқ ҳужумчиси Роналдони ортда қолдирди. 1996-97 йилги мавсумда «сўйлоқтиш» барча турнирларда жами 47 та гол киритган эди.

«Барселона»да бир мавсум давомида энг кўп голни Лионель Месси киритган. 2011-12 йилги мавсумда у жами 73 та гол киритган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суарес бир мавсум давомида «Барселона»да урилган голлар сони бўйича Роналдони ортда қолдирди