21:45 / 29.08.2022
1 262

Суперлига. «Насаф» «Локомотив»ни енга олмади, «Нефтчи» ва «ОКМК»да ғалаба

Суперлига. «Насаф» «Локомотив»ни енга олмади, «Нефтчи» ва «ОКМК»да ғалаба
Фото: «Нефтчи»
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган учта ўйин 29 август, душанба куни бўлиб ўтди.

«Нефтчи» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилди. Учрашувнинг 42-дақиқасида Ислом Кенжабоев ҳисобни очди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, Аброр Исмоилов мувозанатни тиклади. 56-дақиқада Исмоилов дубль қайд этди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

«Нефтчи» ушбу ғалабадан сўнг очколарини 15 тага етказиб, 11-ўринни эгаллади. «Қизилқум» эса 29 очко билан 5-поғонани банд этди.

«ОКМК» эса «Сурхон» билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Алишер Жалолов ҳисобни очди. 56-дақиқада Мартин Боаке олмалиқликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Рубен Санчес ҳисобни қисқартирди.

Миржалол Қосимов шогирдлари очколари сонини 28 тага етказиб, 6-поғонани эгаллади. «Сурхон» эса 13 очко билан 13-ўриндан жой олди.

«Насаф» ва «Локомотив» ўйинида томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Қаршиликлар 32 очко билан 2-ўринни сақлаб қолди. «Темир йўлчилар» эса 18 очко билан 10-ўринни эгаллади.

«Нефтчи» — «Қизилқум» 2:1
Голлар
: 0:1 — 43 Ислом Кенжабоев, 1:1 — 45 Аброр Исмоилов, 2:1 — 56 Аброр Исмоилов.
«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 4. Андрей Мишенко, 13. Лутфулла Тўраев, 17. Абдуллоҳ Олимов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Умар Адҳамзода, 26. Олексей Ларин, 28. Фозил Мусаэв,31. Нодирҳон Неъматхонов, 46. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 77. Аброр Исмоилов.
«Қизилқум»: 1. Игнатий Нестеров, 4. Бобурбек Йўлдашов, 7. Санжар Шоаҳмедов, 10. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Александар Станиславлевич, 14. Файзулла Қамбаров, 20. Ислом Кенжабоев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 43. Сан Паул Комолаф.

«ОКМК» — «Сурхон» 2:1
Голлар
: 1:0 — 6 Алишер Жалилов, 2:0 — 56 Мартин Боаке, 2:1 — 59 Рубен Санчес.
«ОКМК»: 1. Ботирали Эргашев, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Гиорги Папава, 17. Санжар Турсунов, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 27. Мартин Боаке, 63. Алишер Жалилов.
«Сурхон»: 13. Азизхон Исоқов, 2. Зоир Жўрабоев, 3. Бобиржон Акбаров, 6. Жаҳонгир Аҳмадов, 7. Исломжон Тошпўлатов, 10. Муродбек Бобожонов, 14. Санчес Перес Рубен, 14. Нуриддин Ҳасанов, 20. Иқбол Маликжонов, 23. Абдул Азиз Юсупов, 66. Беҳруз Шайдулов.

«Насаф» — «Локомотив» 0:0
«Насаф»
: 35. Абдувоҳид Нематов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Шароф Муҳитдинов, 10. Ҳусайн Норчаев, 17. Суҳроб Нуруллоев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов.
«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 4. Дилшоджон Комилов, 6. Алишер Салимов, 8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 10. Жасурбек Жалолиддинов, 11. Каҳи Маҳарадзе, 19. Этаме Жероме, 22. Манучеҳр Сафаров, 25. Мўминжон Мелиев, 27. Ислом Рашидхонов, 44. Самюэль Опе.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. «Насаф» «Локомотив»ни енга олмади, «Нефтчи» ва «ОКМК»да ғалаба