01:03 / 30.08.2022
1 263

Рўзиқул Бердиев: "Захира ҳаками VAR ишлаяпти деди, бош ҳакам эса ўчиб қолганини айтаяпти"

Рўзиқул Бердиев: "Захира ҳаками VAR ишлаяпти деди, бош ҳакам эса ўчиб қолганини айтаяпти"
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Аввало, Ўзбекистон аҳлини Мустақиллик байрами билан табриклайман. Бугунги ўйинда рақиб жуда чуқур ҳимояланди. Жамоамиз аъзолари гол уриш учун вазиятларга эга бўлишди, аммо фойдалана олмадик. Рақиб жамоада янги мураббий эди, унинг ўйинга қандай услуб танлаши бизга ҳам қизиқарли бўлди. Лекин, улар бир очко учун ўйнашини кутгандик. Шундан келиб чиқиб ҳаракат қилдик, кўрдингизлар "Локомотив" бугун чуқур ҳимояланди.

- Биринчи бўлимда айрим футболчиларнинг ўйини чиқмади. Масалан, Шароф Муҳитдинов бугун ўзига ўхшамади...
- Айрим футболчиларнинг ўйини қовушмагани рост. Шу сабабдан ҳам биз уларни заҳирага олдик. Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган футболчилар ҳам яхши ҳаракат қилишди, аммо барибир рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик.

Шу ўринда сизлар орқали бир фикрни айтмоқчи эдим, бугун айрим мухлислар бизга қарши мухлислик ҳам қилишди. Бу жуда ёмон холат, айтиш жоиз бўлса хоинлик. Мухлис ҳар доим ўз жамоасига содиқ қолиши керак. Агар кимнидир мени жамоада эканим қониқтирмаётган бўлса, бошқа мураббий келиб, натижаларни бундан яхшилайди деб ҳисобласа, қўл кўтариб кетишга тайёрмиз.

- Легионерларнинг ҳам ўйини қовушмагандек кўринди...
- Ҳа, шундай бўлиши мумкин. Жамоа яхши ўйнаса, легионерлар ҳам шунга мос ўйнайди.

- Ҳакамнинг олдига тушган вазиятингизга қандай изоҳ берасиз?
- Ҳа, мен ҳакамнинг ёнига бориб ундан VAR тизимини кўришни талаб қилдим. Балки қўполлик қилгандирман. Аммо, ёрдамчи ҳакам менинг ёнимга келиб VAR ишлаётгани ҳақида айтганди. Кейинроқ ҳакамнинг ёнига бориб, VARни кўришни сўраганимда у 10 дақиқа аввал VAR ўчиб қолганини айтди. Бу жуда тушунарсиз ҳолат.

- Ўтган ўйиндаги вазият учун биз ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаевга мурожаат қилдик. Аммо, берилган жавоб шунақа бўлди, "Насаф" ўйиндаги вазият учун шикоят ёзмаган экан. Бугунги ўйинда ҳам шу каби ҳолат юз берди. Энди шикоят аризаси ёзасизларми?
- Шикоят киритсак, вазият учун ҳакамнинг ўзи жазоланади. Ўйин натижаси ўзгармайди ва бунинг "Насаф"га ҳеч қандай фойдаси йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Захира ҳаками VAR ишлаяпти деди, бош ҳакам эса ўчиб қолганини айтаяпти"