Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Сервер Жепаров матбуот анжуманида қатнашди.
"Бугун ўйин қизиқарли бўлди, айниқса охирги дақиқалар. Биз бугун ҳимоявий тактика танладик. Кўпчиликка ҳимоявий тактика ёқмайди, аммо футболда ҳар қандай усулда ўйнашни билиш керак. "Насаф" клуби ва Рўзиқул Бердиевнинг иш услуби туфайли ҳимоявий тактика танладик ҳамда бу иш берди. Бизда гол уриш учун ҳам вазиятларимиз бўлди", - деди Жепаров.
- Раҳбарият олдингизга аниқ вазифа қўйилдими?
- Жамоа олдига ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифаси қўйилди. Мусобақа жадвалида юқорига кўтарилишга интиламиз.
- Иккита таймда икки хил ўйин бўлди...
- Доим биринчи таймда камроқ бўш зоналар бўлади, иккинчи таймда кучлар камроқ қолади ва бўш зоналар катталашади. "Насаф" комбинацион ўйин намойиш этди. Аммо бунга қарши тайёр эдик.
- Нурмуҳаммад Тошпўлатов бугун асосий таркибда майдонга тушди. Бу таваккал эдими?
- Биз рақиб жамоага тайёргарлик кўрдик, ўз футболчиларимизнинг ҳолатини ҳам биламиз. Шу боис уни майдонга туширдим.
- Жасур Жалолиддинов тажрибали футболчи. Нима учун алмаштирдингиз?
- Тўғри у тажрибали, аммо шу билан бирга ёш футболчи. Бугунги кунга келиб афсуски катта ҳажмдаги ишни амалга оширмаяпти. Шу боис ҳужумни кучайтириш учун бошқа футболчини туширдим", дея қўшимча қилди "темирйўлчилар" устози. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди