"Насаф" 0:0 "Локомотив" учрашувидан кейин мезбонлар устози ҳакамликни танқид қилиб, ВАР тизими ишламаганини айтди. Бу ижтимоий тармоқларда катта резонансга сабаб бўлиб, оммада реферининг "аждарлар"ни "ўлдиргани" тўғрисида таассурот пайдо қилганини биласиз.
Аслида нималар содир бўлганини билиш учун воқеанинг ичида бўлган ҳакамлардан маълумот олишга ҳаракат қилиб кўрдик.
ВАР ишлаган
Championat.asia'га маълум бўлишича, вазият Рўзиқул Бердиев айтганидек эмас. ВАР тизими ишлаган, шунчаки, кадрларни стадионга ўрнатилган мониторга узатиш билан боғлиқ техник муаммо пайдо бўлган. Аммо баҳсли вазият содир бўлган вақтда бош ҳакам эпизодни махсус планшет орқали кўриши мумкин эди.
"Насаф" томони эътироз билдираётган вазиятда ВАРда ишлаган Рустам Лутфуллин эҳтимолий пенальтини текшириб, 11 метрли нуқтани кўрсатиш учун асос йўқ деб топди. Аҳрол Рисқуллаев шундан кейингина якуний ҳуштакни чалиб, ўйинга нуқта қўйди.
Айрим ҳамкасбларимиз ВАР ишлаган бўлса, нега бош ҳакам эпизодни шахсан ўзи текширмаганига тушунмаяпти. Унутманг, майдонда ишлаётган рефери қайсидир томон эътироз қилгани учун вазият такрорини кўришга мажбур эмас. У ВАР хонасида ўтирган ҳамкасби чақирган тақдирдагина бундай ишга қўл уради. Кеча Лутфуллин пенальти учун асос топмади. Шу холос.
Жанжал
Учрашув якунланганидан кейин мезбонлар устози майдонга югуриб чиқди. Эфирда томошабинларга Рўзиқул Бердиев қизил карточка билан жазолангани кўрсатилмади.
Бироз аввал мураббий ва бош ҳакам ўртасида рўй берган суҳбатни тингладим. Саъдуллаевич Аҳролни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиш баробарида унинг қорин қисмига зарба берган. Шундан кейин рефери Бердиевга қизил карточка кўрсатди.
Бу бўйича ЎзФҲМдан изоҳ сўрадик. Ҳақиқатан ҳам ўйин якунлангач, ҳакамларга нисбатан тажовузкор ҳаракат бўлгани тасдиқланди. Бу ўйиндан кейинги рапортга ҳам киритилган. Марказдагиларнинг айтишича, Рўзиқул Бердиевнинг ушбу ҳаракати тартиб интизом қўмитасига оширилади.
Туҳмат?
Учрашув охиригача ВАР тизими ишлаган (ҳакамлар ўртасидаги коммуникацияни ўзим эшитдим). Бундан ташқари, мезбонлар норози бўлган эпизодда пенальти эҳтимоли текширилган. Демак, эътирозга ҳожат йўқ. Аммо Рўзиқул ака матбуот анжуманида "портлади". Шундан кейин ҳақли равишда савол туғилди: "Насаф" устози ҳаммани алдаб, ФИФА реферисига туҳмат қилдими?
Муаллиф: Faxriddin Ro'ziyev
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда