Кеча Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" — “Локомотив” учрашувининг сўнги дақиқаларида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг учрашув бош ҳакамига эътироз билдиргани бугун ОАВ ва кенг жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ушбу воқеага Шўртан газ-кимё мажмуаси директори, "Насаф" футбол клуби президенти Шухрат Асланов ҳам ўз муносабати билдирди.
- “Рўзиқул Бердиев ўзи хоҳлаган муддатгача клубда фаолият олиб боради. Клуб раҳбарияти Рўзиқул Бердиев ва мураббийлар штабига тўлиқ ишонади. "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан Ўзбекистон чемпионатининг тўрт карра бронза, икки карра кумуш медаллари, икки карра Ўзбекистон Кубоги ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритганини жамоамиз мухлислари эсдан чиқармасликлари керак деб ўйлайман. Кечаги беллашувдан сўнг “Насаф” ва унинг атрофида клуб номи орқали ўзига эътиборни жалб қилувчилар кўпайганлиги ва бу айнан клубнинг охирги йиллардаги омадли иштироки сабабли деб биламан. Сўнгги пайтларда клубимиз ҳақида "қайғураётган" турли футбол "билимдон" ларидан маслаҳатлардан бироз тийилишларини сўраб қолардим.
- Жамоамиз жорий мавсумда миллий чемпионатимизда чемпионлик учун курашмоқда ва бу йилги чемпионат ҳар қачонгидан ҳам қизғин кечмоқда. Жамоа халқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шу сабабли жамоамизнинг ҳақиқий мухлисларидан бироз совуққон бўлишларини, ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчилар ва мураббийлар штабини қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Зеро, ҳақиқий мухлис, омад келмаганида ҳам ўз севимли жамоасини қўллаб-қувватлаши лозим”, - дейди клуб президенти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда