23:41 / 31.08.2022
3 732

Шомуродов умуман кутилмаган жамоадан таклиф олди!

Шомуродов умуман кутилмаган жамоадан таклиф олди!
Европада трансферлар ойнаси ёпилиш арафасида таркибини кучайтирмоқчи бўлаётган жамоалар сўнгги уринишларини амалга оширмоқда. Хусусан, “Рома”да ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган ҳужумчи Элдор Шомуродовга кутилмаган харидор пайдо бўлди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, А Серия вакилларидан “Лечче” трансферлар ойнасининг охирги кунида ўзбек ҳужумчисини сўраб, “Рома”га мурожаат қилган.

Римликлар устози Жозе Моуриньо “Монца”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин Элдор Шомуродовнинг трансфери масаласи атрофида юзага келган босим пасайгани ва ҳужумчи энди жамоага ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлаган эди.

Экспертлар португалиялик мутахассиснинг бу гаплари Шомуродовнинг “Рома”да қолишини англатади, деб баҳолаган. Шунга қарамай, “Лечче” спорт директори Панталео Корвино Элдор Шомуродовни қўлга киритишга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовга Италиянинг ўзидан “Болонья”, “Торино”, Монца”, “Сассуоло”, “Сампдория”, “Салернитана” каби жамоалар қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини олиш мақсадида Туркиянинг энг машҳур клублари - “Трабзонспор”, “Галатасарой” ва “Бешиктош” римликлар билан музокара олиб борган.

Ёзги трансферлар мавсумида давомида Элдор Шомуродовга Англия, Франция, Германия, Саудия Арабистони жамоаларидан чорловлар бўлгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилди. Бироқ, ҳамюртимиз фаолиятини Италияда давом эттиришни мақсад қилгани боис, бу чорловлар расмий таклифлар ва музокараларгача етиб бормади.

Элдор Шомуродов “Машъал”, “Бунёдкор”, “Ростов”, “Женоа” ва “Рома” жамоалари сафида жами 221 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 45 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли узатма оширган.

27 ёшли ҳужумчимиз ўтган мавсумда "Рома" сафида 40 та учрашувда қатнашиб, бешта гол ва олтита голли узатма муаллифи бўлди. Шунингдек, Элдор фаолиятидаги дастлабки соврин - УЕФА Конференциялар лигаси чемпионлигига сазовор бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 53 та беллашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйган.

Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world портали бир неча позицияда ўйнай оладиган форвардни саккиз миллион еврога баҳолаган. Бироқ, Рим клуби ўтган йили Шомуродов учун “Женоа”га 18 миллион евро сарфлаганини инобатга олиб, харидорлардан ўзбек футболчиси учун 14 миллион евро талаб қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов умуман кутилмаган жамоадан таклиф олди!