10:42 / 01.09.2022
966

Эрлинг Ҳоланд АПЛнинг дастлабки 5 ўйинида 20 та жамоанинг 15 тасидан кўпроқ гол урди

Эрлинг Ҳоланд АПЛнинг дастлабки 5 ўйинида 20 та жамоанинг 15 тасидан кўпроқ гол урди
Англия Премер Лигасининг 5-турида «Манчестер Сити» «Ноттингем Форест» устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эрлинг Ҳоланд учрашувда ҳет-трик қайд этди. Норвегиялик АПЛдаги дастлабки 5 ўйинида голлар бўйича рекорд ўрнатди.

Аввалроқ Серхио Агуэро («Манчестер Сити») ва Майкл Куин («Ковентри») АПЛдаги дастлабки 5 ўйинида 8 та гол урганди. Ҳоланд эса дастлаб рекордни такрорлади ва кейин янгилади. Ҳозирда Ҳоланд ҳисобида 5 та ўйинда 9 та гол мавжуд.

Шунингдек, Эрлинг АПЛ 20 та клубининг 15 тасидан кўпроқ гол урган. Фақатгина «Манчестер Сити» (Ҳоландни голларини ҳисобламаганда 10 та), «Брентфорд» (10 та), «Тоттенҳэм» (10), «Арсенал» (13) ва «Ливерпуль» (15) ундан кўпроқ гол урган. Қолган клубларда 8 ва ундан кам голлар мавжуд.

Норвегиялик 27 август куни «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда (4:2) ҳам ҳет-трик қайд этганди. Фақат 6 нафар футболчи Премер Лигада кетма-кет 2 ўйинда 3 тадан гол урган: Лес Фердинанд, Ян Райт, Тьерри Анри, Дидье Дрогба, Уэйн Руни ва Ҳарри Кейн.

2022 йилда Эрлинг Ҳоланд ва Криштиану Роналду иккита ҳет-трикни амалга оширди. Португалиялик ҳужумчи жорий мавсум гол урмади. Ортда қолган мавсумда «Тоттенҳэм» (3:2) ва «Норвич» (3:2) дарвозаларини 3 мартадан ишғол қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрлинг Ҳоланд АПЛнинг дастлабки 5 ўйинида 20 та жамоанинг 15 тасидан кўпроқ гол урди