Ёзги трансфер ойнаси давомида Элдор Шомуродовнинг «Рома»ни тарк этиши ҳақидаги хабарларга қарамай, ўзбекистонлик ҳужумчи Рим клубида қоладиган бўлди.
DAZN хабарига кўра, трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Италиянинг «Лечче» клуби Шомуродовга қизиқиш билдирганига қарамай, Элдор «Рома»да қоладиган бўлди. Римликлар устози Жозе Моуриньо ҳам Шомуродовнинг клубда қолишини тасдиқлаган.
«Шомуродов бизга ёрдам бера олади. Ёзги трансфер ойнаси давомида у босим остида бўлди ва энди тинчланиши ҳамда бизга ёрдам бериши мумкин», – дея Жозе Моуриньонинг сўзларини келтирган RomaNews нашри.
Аввалроқ, «Болонья» Шомуродовни ижарага олиш масаласида Рим клуби билан келишувга эриша олмагани, унга «Монца» ва «Торино» клублари ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Аммо «Рома» фақатгина 10 млн евродан кам бўлмаган таклифларни кўриб чиқишга рози бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Рим клуби ёзги трансфер ойнасида икки ҳужумчи – Афена-Гьян ва Жастин Клюйверт билан хайрлашди. Жамоага эркин агент сифатида Пауло Дибала ва Андреа Белотти таклиф қилинди. Шомуродов А Серия дастлабки уч турида жамоа қайдномасидан ўрин олган бўлса-да, майдонга тушмади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда