
29 сентябрь куни Тошкент шаҳри яна бир профессионал ММА кечасига мезбонлик қилади. Юртимизда ташкил этилган VVFC промоушени ўзининг 4-турнирини ташкил этмоқда.
Мазкур жанг оқшомида юртимизнинг маҳоратли жангчилари билан бир қаторда хориждан таклиф этилган спортчилар ҳам октагонга кўтарилади.
Жумладан, турнирнинг 2-марказий жангида истеъдодли ҳамюртларимиз Элдор Эронов ҳамда Бобур "Горилла" Абдулазизов тўқнаш келади.
Маълумот учун, Эронов профессионал фаолияти мобайнида 9 та ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган бўлса, Абдулазизовнинг рекорди 7-4 кўриниш олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар