17:43 / 01.09.2022
2 415

Жаҳонгир Кенжаев: "Шаҳзод Султонов нафақат актёр балки истеъдодли яккакураш устасидир"

Жаҳонгир Кенжаев: "Шаҳзод Султонов нафақат актёр балки истеъдодли яккакураш устасидир"
Хабарингиз бор, юртимизда профессионал К-1 йўналишида жанглар ташкил этувчи, Kenjayev_Professional_League ташкил этилган ва бунга қадар 2 та турнирни ажойиб тарзда ўтказишга улгурди.

Навбатдаги 3-турнири 17 сентябрь куни Андижон вилояти Пойтуғ шаҳарчасида бўлиб ўтади. Қизиқарли жиҳати ушбу жанг кечасининг марказий тўқнашувида ажойиб актёр Шаҳзод Султонов ҳам рингга кўтарилади.

Султонов -91 кг вазн тоифасида Фароғиддин Турдибоевга қарши рингга кўтарилади.

Ушбу лига асосчиси Жаҳонгир Кенжаевнинг сайтимизга маълум қилишича, Шаҳзод Султонов ва Фароғиддин Турдибоев жанги К-1-Бушидо йўналишида бўлиб ўтади.

- Кўпчилик бу жангни ММА бўйича ўтказилади, деган мазмунда хабарлар бермоқда. Аслида, бу баҳс бушидо бўйича бўлади. Шунингдек, Шаҳзод Султонов нафақат актёр балки истеъдодли яккакураш устаси ҳам саналади. Шунинг учун, ҳам биз ушбу жангни ташкил қилдик. Ўйлайманки, бу қарама-қаршилик жуда қизиқ бўлади ва профессионал жангнинг гувоҳига айланасизлар. Бу шунчаки шоу эмас!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳонгир Кенжаев: "Шаҳзод Султонов нафақат актёр балки истеъдодли яккакураш устасидир"