Ўзбекистон терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби футболчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.
“Fussballeck.com” нашри хабарига кўра, футболчига “Штутгарт” қизиқиш билдирмоқда. Бундестим вакиллари легионеримизни яқинда “Вулверхэмтон”га ўтган Саша Калайжичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Маълумотларга кўра, штутгартликлар футболчининг трансфери борасида “Рома” билан боғланган. Бироқ ҳозирча трансфер тафсилотлари маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродовга Италиянинг бошқа клубларидан ҳам таклиф бор. Хусусан, “Монца” Элдорни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, италияликлар ҳужумчини ижарага олмоқчи ва ҳозирда римликлар билан музокара олиб бормоқда.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда