Элдор Шомуродовнинг трансфери билан шуғулланадиган "ProSportsManagement" компаниясининг Осиёдаги лойиҳаларига раҳбарлик қилаётган Қаҳҳор Мўминов Championat.asia нашрига ўзбекистонлик ҳужумчининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
- Элдорнинг "Рома"да қолгани ростми?
- Ҳа, шундай. "Рома" биз билдирган ва тўғридан-тўғри клубга келган таклифларни кўриб чиқишдан бош тортди. Чорловлар июнь, июль ойларида ва ҳаттоки трансфер ойнасининг охирги кунларида ҳам бор эди. Бизга Шомуродовнинг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага кетгани маъқулдек туюлганди. Бироқ "Рома" матбуотда турли маълумотлар эълон қилинганига қарамай, Элдор уларнинг спорт лойиҳасининг бир қисми эканлигини таъкидлаб келди. Бунинг ижобий томонларини кўришга ҳаракат қиламиз.
- Сир бўлмаса Шомуродов борасида қайси клублар мурожаат қилишган?
- Рўй бермаган жараёнларга изоҳ бера олмаймиз, - дейди Қаҳҳор Мўминов.
ОАВ хабарларига кўра, Элдор Шомуродовга Италия, Германия ва Англия клублари қизиқиш билдирган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда