15:38 / 02.09.2022
1 213

«Спартак» Остон Ўрунов билан шартномани бекор қилди

«Спартак» Остон Ўрунов билан шартномани бекор қилди
Фото: «Спартак» ФК
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов «Спартак» билан амалдаги шартномасини бекор қилди.

Москваликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, иккала томон ўзаро келишувга кўра меҳнат шартномасини тўхтатишга қарор қилган.

21 ёшли футболчининг кейинги жамоаси «Урал» бўлади, дея хабар қилмоқда «РБ Спорт». «Урал» президенти Григорий Иванов бу хабарни тасдиқлаган.

Остоннинг «Спартак» билан шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланганди. Ярим ҳимоячи 2020 йил ёзидан буён Москва клуби шарафини ҳимоя қилади. Футболчи «қизил-оқлар» сафида 9 та ўйинда иштирок этиб, битта гол муаллифига айланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Спартак» Остон Ўрунов билан шартномани бекор қилди