15:07 / 03.09.2022
1 480

Шаҳбоз Жўрабеков Андре Пирлога салом йўллади

Шаҳбоз Жўрабеков Андре Пирлога салом йўллади
Кеча "Қизилқум" "Суғдиёна" билан мардонавор "олишди". Қойил қолмасликнинг имкони йўқ. Никола Лазаревич шогирдлари рақиб таклиф этадиган контактларга бой жисмоний футболга 100 фоиз тайёр эканлигини кўрсатиб қўйди. 120 дақиқа давомида бирорта эпизодда бўш келишмади.

Шунга қарамай, пеналтилар сериясидаги бир ҳолат ҳаммасини ҳал қилди. Ушбу зарба пеналтилар сериясидаги томонларнинг руҳий ҳолатига икки хил таъсир кўрсатди. Жўрабековнинг "паненко"сига эътибор қаратинг!

Баъзида футбол ўйинларида гол киритишнинг ўзи ғалабани таъминламайди. Рақибдан нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам устун бўлиш шарт. Шаҳбоз Жўрабеков ҳар жабҳада тенг бўлган ўйинда жамоаси учун руҳий устунликни олиб берди.

Лотерея бошланишидан аввал, кўпчилик сингари мен ҳам Игнатий Нестеровдай посбони бор жамоа 11 метрлик зарбаларда омадлироқ чиқишини тахмин қилган эдим. Боз устига, "Суғдиёна" бош мураббийи - Улуғбек Бақоев серия олдидан ўзининг асосий посбони - Митровични захирага олган эди.

Шундай вазиятда ҳаммасини биргина қарор ҳал қилди. Шаҳбоз Жўрабеков рўпарасида ўзбек футболи тарихидаги энг кучли дарвозабон турганига қарамай, қўрқмай "паненко"ни ижро этди. Бу зарбадан сўнг, Жўрабеков ўзи билмаган ҳолда жамоасига кичик устунлик тақдим этди. Руҳий устунлик! Қарабсизки, ундан кейин тўп олдига келган Қамбаров ноаниқ зарба йўллади. Барибир бундай босим, тарози палласи тенг келиб турган пайтда, ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

Бундан анча йиллар илгари Андре Пирло ва Жо Хард ўртасида шундай воқеа содир бўлгани ёдингиздами? Ўшанда, инглизлар пеналтилар сериясига қадар Италия билан тенгма-тенг "ташлашган", аммо Андреанинг супер зарбасидан сўнг, бирин кетин 11 метрлик нуқтадан ноаниқ зарба берган эди.

Худди ўша воқеанинг аналоги кеча Жиззахда содир бўлди. Ўзи, сўнгги йилларда Улуғбек Бақоевнинг жамоаси "чақилмас ёнғоқ"қа айланиб бораётгандек. Йигитлар, тобора ўз кучига ишониб, уни мана шундай қалтис вазиятда кўрсатиб қўймоқда. Ўйлашимча, Бақоев ўз услубини такомиллаштириб борса, биз ҳам тез орада нафақат Ўзбекистоннинг, балки Осиёнинг "Атлетико" Мадридига эга бўлишимиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳбоз Жўрабеков Андре Пирлога салом йўллади