date

Менга бузғунчи Неймар керак эмас!

Менга бузғунчи Неймар керак эмас!
ПСЖ раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Неймарни бошқа клубга ўтказиб юбормоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Манбаларнинг таъкидлашича, парижликлар бразилиялик юлдузни “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиолага ҳам таклиф қилишган.

Испаниялик мутахассис Неймарнинг характерини инобатга олиб, уни жамоанинг ички муҳитини издан чиқариш эҳтимоли юқорилигини пеш қилиб, бу трансферга кескин рад жавобини бергани айтилмоқда.

Яқинда Неймар ва Килиан Мбаппе ўртасида зиддият келиб чиққан эди. Бироқ бу муаммо раҳбарият аралашуви билан барҳам топди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Менга бузғунчи Неймар керак эмас!