“Спартак” билан шартномаси бекор бўлган Остон Ўруновга бир кунда янги жамоа топилди. Россия премьер-лигасида ўн йилдан бери иштирок этиб келаётган Екатеринбургнинг “Урал” клуби ҳамюртимизни ўз сафига қўшиб олди. “Урал” бу трансфер ҳақида расман эълон қилди.
Россиялик журналист Николай Егоричев бу трансфернинг амалга ошишида Остон Ўрунов манфаатларини “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга хизмат кўрсатадиган ProSportsManagement компанияси ва хусусан, ушбу ташкилотнинг Осиёдаги лойиҳаларига масъул бўлган тажрибали мутахассис Қаҳҳор Мўминов ёрдам берганини алоҳида таъкидлади.
Шу тариқа, Остоннинг фаолияти изга тушди. Акс ҳолда, ярим ҳимоячимиз ўйин амалиётисиз қолиб кетиши мумкин эди.
Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world порталининг қайд этишича, “Урал”га эркин агент сифатида келган Остон Ўрунов екатеринбургликлар билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган шартномага имзо чеккан.
21 ёшли легионеримиз майдон маркази, икки қанот ва ҳужумчилар ортида тўп тепиши мумкин бўлган универсал футболчилар тоифасига киради. Жисмонан бақувват ярим ҳимоячи креатив ўйин услуби, курашувчанлиги, тезкорлиги ва дриблинг устаси экани алоҳида кўзга ташланиб туради. Мутахассислар Ўруновнинг асосий камчилиги сифатида тўпни ўзида кўпроқ ушлаб қолишини кўп таъкидлайдилар.
Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, унга “шерлар”нинг асосий таркибидан ўрин берилмаган. Кейинчалик Наманганга йўл олди.
Шу боис, профессионал футболчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланган. Кейинчалик Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп тепди ва айнан “темирйўлчилар” сафида Россия премьер-лигасига йўл олди. Легионер сифатида “Уфа” ва “Спартак” жамоаларида ўйнади.
Ўрунов клублар мақёсида жами 111 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ва бешта ассист расмийлаштирган. Бу футболчи майдон маркази, ҳар икки қанот ва ҳужумчи ортида ўйнай оладиган универсал ижрочи ҳисобланади.
Остон 2019 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасидан жой олиб келмоқда. Ҳозирча, 21 ёшли футболчимиз еттита учрашувда битта тўп киритган.
Остон Ўруновнинг “Урал” билан шартнома имзолашида ёрдам берган ProSportsManagement компанияси Элдор Шомуродовнинг Россия премьер-лигасидани кучли бешлик чемпионатлари таркибига кирувчи А Серияга кўчиб ўтишида муҳим аҳамият касб этган.
2020 йилнинг октябрида “Ростов”дан “Женоа”га кўчиб ўтган Элдор Шомуродов бир мавсумдан кейин топ-клублар сафига қайтаётган “Рома”га трансфер қилинди. “Женоа” ўзбек футболчиси учун 9 миллион евро сарфлаб, бир мавсумдан кейин уни 18 миллион еврога Рим клубига трансфер қилди.
Шомуродов Рим клуби сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол ва олтита ассист муаллифи бўлган ўтган мавсумда фаолиятидаги илк совринга ҳам эга бўлди. Легионеримиз УЕФА мусобақалари таснифига кирувчи Конференциялар лигасида ғалаба қозонди.
Элдор Шомуродов янги мавсумда ҳам “Рома” сафида қолди. Жозе Моуриньо легионеримизни А Серия ва Европа лигаси мусобақаларида иштирок этадиган футболчилар рўйхатига киритиб, уни қайдномадан ўтказди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди