Фото: «ОКМК»
Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг чорак финалида «Андижон» ва «ОКМК» жамоалари 3 сентябрь, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Санжар Турсунов жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб гол уриб, олмалиқликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада Шоҳруҳ Гадоев «ОКМК»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Миржалол Қосимов шогирдлари ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. «Андижон» эса мусобақа билан хайрлашди.
Аввалроқ «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди.
Ўзбекистон Кубоги
Чорак финал
«Андижон» — «ОКМК» 0:2
Гол: 0:1 — 21 Санжар Турсунов, 0:2 — 78 Шоҳруҳ Гадоев.
«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 9. Богдан Милич, 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубаня, 17. Фарҳоджон Соҳибжонов (11. Зафар Полвонов, 74), 20. Милочко Горон, 21. Илдар Маматказин, 22. Шаҳбоз Эркинов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 29. Суҳроб Бердиев.
«ОКМК»: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев, 10. Хуршид Ғиёсов (9. Дан Спатару, 88), 15. Гиорги Папава, 17. Санжар Турсунов (16. Артём Филипосян, 88), 88. Сияваш Ҳақназари (22. Шоҳруҳ Гадоев, 69), 99. Миржаҳон Мираҳмадов (27. Мартин Боаке, 69).
Огоҳлантиришлар: Илдар Маматказин (25), Миржаҳон Мираҳмадов (50), Мартин Боаке (87). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда