Марко Станоевич: "Ўзбекистон Кубогини ютишни истаймиз"

Марко Станоевич: "Ўзбекистон Кубогини ютишни истаймиз"
Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал босқичи доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" футболчиси Марко Станоевич ўз фикрларини билдирди.

- Ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда бу кўпроқ ўхшади. Иккинчи бўлимда эса ҳисобни ушлашга ва кейинги босқичга чиқиш учун ўйнадик.

- Ярим финалда қайси жамоа билан ўйнашни истайсиз?
- Ҳозирча буни ўйламаяпман. Асосийси - ўз ўйинимизни кўрсатиш, рақибдан устунлик қилган ҳолда ғалабага эришиш. Турнирда ғолиб бўлишни истаймиз. Шу сабабли исталган рақибни мағлуб этишга тайёр бўлишимиз керак.

- Рўзиқул Бердиевнинг майдон четида бўлмагани жамоага қанчалик таъсир қилди?
- Биз бир жамоамамиз. Албатта, унинг йўқлиги билинди. Бироқ бу бизнинг қарор эмас. Ассоциациядагилар қарорни чиқаради. Шу сабабли биз барча ўз ишига тезроқ қайтишини истаймиз.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар