16:49 / 04.09.2022
1 538

Лионель Месси «ПСЖ» таркибида ўзига хос кўрсаткич қайд этди

Лионель Месси «ПСЖ» таркибида ўзига хос кўрсаткич қайд этди
«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Лига 1 6-тури доирасида «Нант»га қарши кечган ўйинда (3:0) иккита голли узатма амалга оширди.

Аргентиналик футболчи Франция чемпионатининг жорий мавсумида учта гол урди ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Месси Лига 1 даги ассистлари сонини 20 тага етказиб олди. Лео «ПСЖ»га 2021 йилнинг ёзида келган ва ўшандан бери чемпионатда 32 та ўйин ўтказди.

Статистика ҳисобланиши бошлангандан (2006/07) бери фақат Анхель ди Мария Мессидан тезроқ ушбу кўрсаткични қайд этганди — 31 та ўйинда 20 та голли узатма.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт