Тунда кўпчиликни типирчилатиб қўйган мақола чоп этилди. Ушбу мақола ўзбек футболидаги кўплаб шахслар, клублар ва спортни ёритувчи ОАВларнинг почтасига юборилган хабар асосида ёзилган.
"Ўзини 188bet букмейкерлик компанияси инспектори деб таништирган шахс "Локомотив" клуби футболчиларининг келишилган ўйинларда қатнашганини иддао қилган. Ушбу хатда "Локомотив" футболчиси Кахи Махарадзенинг келишилган ўйинларда қатнашгани борасидаги далиллар қўшимча қилинган", - деган жумла билан бошланган мақоланинг асосий қисми.
Очиғи, бу мавзу кўтарилгач кўздан уйқу қочди. Ҳар қанча уринмай, ухлаб қололмадим. Бошимда қатор саволлар ва фикрлар айланмоқда...
Унга кўра, "Локомотив" сардори Кахи Махарадзе ва қатор футболчилар ўз жамоалари иштирокидаги ўйинга пул тикишган гўё. Юқоридаги мақолада қатор фактлар ҳам келтирилган, ушбу расм (скриншот)ларни ҳам ўша хатни ҳаммага жўнатган кимдир юборган.
Қандайдир группада Кахи (Kakhi-) дан бошқа ёзганлар кимлар? Булар: "TONI" ва "E K". "E K" - бу катта эҳтимол билан исм ва фамилияси айнан шу ҳарфлардан бошланувчи кимдир. Ёзганларига қараганда, "E K" инглиз тилини жуда яхши билмайди ёки тоза инглизчада эмас, бошқа қайсидир мамлакатда ишлатиладиган инглиз тилини билади. Масалан, ҳиндларнинг инглизчаси умуман бошқача бўлгани каби. Ёки у шунчаки гугл транслейт (google translate)дан фойдаланади.
"TONI" - эса балки серб бўлиши мумкин деган тахминим бор. Сабаби, "TONI" сербчага ўхшаш тилда ёзган. Унинг ёзганларини сербчадан қидириб кўрдим. Айнан ўша сўзлар йўқ, лекин Тони ёзган "da es debda" сўзига ўхшаш бошқа сўз чиқиб келди. Бу - "да эс дабогда". Таржимаси: Ҳа, албатта. Гапларни "грамотный" ёзадиган футболчи, мураббий ёки футбол ичида ишловчи одамлар жуда кам. Ҳарфларни тушириб ёзадиганлари жуда кўп ва балки бу ерда жаноб "TONI" айнан "да эс дабогда" деб ёзмоқчи бўлгандир. Балки...
"E K"нинг гапини мақоладан келтираман: "Дўстим, улар саккиз дақиқадан сўнг ишлашни бошлашди. Ҳозир барча ўйинчилар жазавага тушишган ва сардор Кахидан пул сўрашмоқда. Шу билан бирга улар бутун мавсум ишлашмоқчи. Сабаби, клубда пул бор".
Бу Суперлига 12-туридан ўрин олган ва 17 июнь куни бўлиб ўтган "Сўғдиёна"га қарши ўйин ҳақида. Ўша учрашувнинг 53-дақиқасида, яъни 2-бўлимнинг саккизинчи дақиқасида Махарадзе Шоҳруз Норхоновнинг оёғига тепган ва кетидан босиб олган. Ва Кахи буларни ҳаммасини ВАР бор ўйинда қилган. ВАР борлигини била туриб очиқчасига қизилга ўйнаган. Шу жойида бор йўғи 2 кун олдинги ўйинда содир бўлган эпизод хаёлга келди.
Ўзбекистон кубоги 1/4 финали доирасида "Локомотив" жамоаси Қаршида "Насаф"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ана шу беллашувнинг 43-дақиқасида Манучеҳр Сафаров ва Акмал Мозговой ўртасида кичик келишмовчилик юзага келади. Ҳар икки жамоа футболчилари бир-бирларига нисбатан кескин ўйнашади ва орада бироз тортишув бошлангандек бўлади. Аммо, бир қарашда ҳаммаси яна сокинлашаётгандек кўринган бир паллада Махарадзе катта тезликда важоҳат билан югуриб келиб вазиятни кескинлаштириб юборган. Яъни, бу ерда ҳам у қизил карточка томон "юриш" қилгандек гўё.
Юқоридаги "E K"нинг гапида "Шу билан бирга улар бутун мавсум ишлашмоқчи" деган жумла бор. Бу эса пул тикаётганлар бир киши эмаслигини англатади. Мақолада ҳам 5 нафардан дейилган жойи бор.
Ҳозир Кахи Махарадзе ва яна қайсидир кимсаларни очиқчасига айбламоқчи эмасман. Сабаби, айбсизлик презумпцияси ҳақида хабарингиз бор. Айбсизлик презумпсияси - айбдорнинг жинояти қонуний тартибда исбот қилинмагунча, уни айбсиз деб фараз қилиш. Яъни, кимнидир олдиндан айбдор ёки жиноятчи деб аташ учун қонуний исбот керак. Лекин, тарқалган маълумотлар билан уларни айбсиз деб ҳам тасаввур қила олмаймиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади.
Кахи чиндан ҳам шу ишларни қилган бўлса, унинг шериклари ким? Ва улар бу ишларни кимлар орқали қилишган? Нега бирданига номаълум бир одам шунча маълумотни бутун футбол оммасига сиздириб юборди? Дейлик, охирги 2 мавсумда яна қайси ўйинларда шундай "пешка сурилган"? Саволлар жуда кўпайиб кетди. Уларга жавоб топилишини жуда хоҳлаяпман.
Менимча, бу маълумотни ҳаммага сиздирган номаълум шахс келтирилганидек 188bet букмейкерлик компанияси инспектори эмас. Агар чиндан шундай бўлганда улар бу маълумотларни ФИФА, ОФК, ЎФА ва балки спорт радарга жўнатган бўларди. Яъни, жисмоний шахслар ёки ОАВлар почтасига эмас, расмий ташкилотларга мурожаат қилинарди. Балки, кимларнингдир ўртасида юзага келган низо сабаб кимдир кимдандир аламини шу йўл билан олмоқчи бўлдими? Бу маълумотлар кенг далага сочиб ташланганида бир гап бор. Ўша гап нима эканлигини билишни жуда хоҳлардим.
Балки, шу баҳона футболимизни бироз тозалаб олармиз. Ва бу "тозалаш" қолганларга яхши дарс бўлармиди. Балки, мана энди жиддий "юришлар" пайти келгандир...
Муаллиф: Tolibjon Qosimov
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда