Англия терма жамоасининг собиқ футболчилари Питер Крауч ва Рио Фердинанднинг “Ливерпуль” трансфер сиёсати борасидаги фикри бир жойдан чиқди.
Юрген Клопп жамоаси ёзда сенегаллик ҳужумчи Садио Манени қўйиб юборди. 31 ёшли футболчи “Бавария” сафига қўшилди.
“Ливерпуль” чемпионат аввалида ҳужум чизиғида кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти ва олтита ўйинда атиги иккита ғалаба қозониб, қолган тўртта баҳсда қимматли очколарни йўқотиб бўлди.
- Мураккаб вазиятларда Мане доим энг муҳим вазифаларни бажариб, ғалабани “Ливерпуль” томонга буриб юборарди. Ҳозир уларда бунақа ўйинчи йўқ, - деди Питер Крауч.
- Мане марказий ҳужумчига жуда катта ёрдам бериб, уни қўллаб-қувватлаб турарди. Ҳозир айнан мана шу футболчи етишмаяпти, - деди Рио Фердинанд. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди